^Юқорига Back to Top
facebook

Янгиликлар

ДУНЁ ИЧРА ТОПГАН ДУНЁСАН, МАЪҲАДИМ!

 

     Озод ва обод, мустақил юртда яшаш инсон фарзанди учун улкан саодатдир. Истиқлол чаманида яшнаган она Ватанимиз бағрида мусаффо орзуларимиз осмон қадар юксалаётгани рост. Яратганга минг шукурки, бу тинч, мусаффо, келажаги буюк давлатда туғилиб камолга етиш, илму фан, касб-ҳунар эгаллаш бизнинг ТИИ талаб қизларига ҳам насиб қилди.

     Жорий  йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти талаба қизлари ва 2016-2017 ўқув йилининг битирувчилари ҳамда турли таълим муассасаларидан ташриф буюрган  меҳмонлар иштирокида хатмона кечаси бўлиб ўтди. Муқаддас рамазони шариф ойи муносабати билан ифтор дастурхонига айланиб кетган бу қўшалоқ байрам тадбирига Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ТИУ ва “Хастимом” МФЙдан, Мовароуннаҳр нашриёти, Тошкент шаҳар вакиллиги, “Хадичаи Кубро” ЎМИБЮдан ҳамда ўнлаб институтнинг фахрий ходимларидан иборат азиз меҳмонлар ташриф буюрди.

    Тадбирнинг аввалида кечанинг қаҳрамонлари бўлмиш битирувчилар  кириб келишди ва Қуръон карим тиловати ҳамда гўзал дуолар билан тадбир очилди. “Хатмона 2017” байрам тантанасида нуфузли меҳмонларга сўз навбати берилди. Улар битирувчиларга ўзларининг самимий тилак, хайрли дуо ва қимматли насиҳатларини билдирдилар. Сўнгра, институтнинг фаол битирувчи талаба қизлари раҳбарият томонидан “Фахрий ёрлиқ”, ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир давомида бириничи курс талаба қизларининг бадиий чиқишлари ўзгача файз  бағишлади. Хатмона тадбири битирувчиларнинг келгуси ҳаётига гўзал дуои хайрлар  қилиш билан якунланди.

ТИИ талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи,

З.Суярова

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!