^Юқорига Back to Top
facebook

Ақида

Биз ёшлар – ёт ғояларга қаршимиз

 

2017 йил 23 май куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “Биз ёшлар – ёт ғояларга қаршимиз” интелектуал беллашуви бўлиб ўтди. Ушбу беллашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча таълим муассасаларидан ташриф буюрган жамоалар ўзларининг интелектуал салоҳиятларини намойиш этиб фаол иштирок этишди.

         Жамоалар ўз чиқишларида ҳар қандай ёт ғояларга фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан муносабатда бўлишларини ўзига хос услубда намойиш этишди.

         Ўзаро ҳурмат ва дўстлик асосида ўтган интелектуал беллашувида қуйидаги жамоалар совринли ўринларни қўлга киритишди:

1-ўрин: “Муҳаммад ал-Беруний” ЎМИБЮ – 97,2 балл;

2-ўрин: “Ҳидоя” ЎМИБЮ – 63,6 балл;

3-ўрин: “Фахриддин ар-Розий” ЎМИБЮ – 60,8 балл.

Тошкент ислом институтининг “Бухорий авлодлари” жамоаси ҳам тўрт шартдан иборат мазкур беллашувда иштирок этди ва жамоа аъзолари ЎМИнинг мақтов ёрлиғи  ҳамда совғалар билан тақдирландилар.

Юртимиз истиқболи йўлида фидоий, ёт ғояларга қарши кескин кураша оладиган, диний ва замонавий билимларни пухта ўзлаштирадиган ёшларни тарбиялашда “Биз ёшлар – ёт ғояларга қаршимиз” интелектуал беллашувининг аҳамияти катта.

  

Маънавий-маърифий ва иқтидорли 

талабалар билан ишлаш бўлими услубчиси  Ж.Турдиев

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!