^Юқорига Back to Top
facebook

Адабиёт

Ул моҳи Рамазондир

Бир ажиб ой келди дўстлар, ул ойларга султондир,

Хуш бўлибдир барча диллар, хушликдан зўр мастондир.

 

Банди бўлгай жин, шайтонлар, зўр амрга мубталодир,

Сарваримнинг амри бирлан улар феъли – ҳирмондир.

 

  

Ой бошин билгилки раҳмат, авсати мағфирадир,

Ой тамом бўлгач зафар қил, итқун минан-нийрондир.

 

Самъ этган ҳар бир мусулмон, ул беқиёс наводир,

Шул каломдан эт қироат, шаҳри хатми Қуръондир.

 

Хайр этиб сен қурбга, сўнг, ким фақир бечорадир,

Сарф этиб ким молни поклар ул марди мусулмондир.

 

Меҳр бериб сен барча жонким Ул Раббга махлуқодир,

Ҳар онингдан баҳра олким, эҳтимомли даврондир.

 

Иста ғуфрон гар гуноҳинг зарраи Карбалодир,

Қил умид бул ойда хўп, чун, шаҳри комил ғуфрондир.

 

Бир ажиб ой келди дўстлар, ул ойларга султондир,

Хуш бўлибдир барча диллар, чун моҳи Рамазондир.

 

Ахматқулов Элёржон

Тошкент ислом институти 4-босқич талабаси

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!