^Юқорига Back to Top
facebook

Адабиёт

“МИР АРАБ”

Беш аср муқаддам Бухоро шаҳрида,

Буюк бобом имом Бухорий юртида,

Бино бўлмиш бир билим булоғи,

Бермиш барчага ислом бўёғи.

 

 

Хар турли ўлкадан келди толиблар,

Сонсиз номзодлар ичида ғолиблар,

Бу масканда етишди кўплаб олимлар,

Соғиний-ю, Муҳаммад Содиқлар.

 

Мустабид даврида ягона бўлиб,

Зулматлар ичида дурдона бўлиб,

Таратди халқларга ислом нурини,

Мазлумлар қалбига нажот дурини.

 

Ёруғ кунларга етди Туркистон,

Атаб ўзини - ҳур Ўзбекистон.

Мадрасалар очилди мунаввар,

Мир Араб эди баридан аввал.

 

Юртбошимиз айлади бир фармон,

Толибларни этиб ҳур шодон,

Деди: бўлсин бу маскан олий,

Етишсин бу ерда яна Бухорий.

 

Пайдо бўлди бизда зўр шижоат,

Аллоҳнинг амрига айлаб итоат,

Илм излаб, ўқиб этиб жидду жаҳд,

Бухорийга мос бўлай деб қилдим аҳд!

 

Муаллиф: “Мир-Араб” ислом билим юрти 1-босиқич талабаси

Паттожонов Ёсинбек Абдулҳамид ўғли

Муҳаррир: “Мир-Араб” ислом билим юрти ўқитувчиси

Тожиддинов Абдусамад Абдулбосит ўғли

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти "mumina.uz" расмий веб сайти Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг № 1083 рақамли гувоҳномасига эга | Сайт материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Экспертиза бўлими текшируви ва хулосаси асосида сайтга жойлаштирилади | Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда манзилимиз кўрсатилиши шарт!