^Юқорига Back to Top
facebook

Фиқҳ

АБУЛ МУИН НАСАФИЙ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ

2017 йил “ноябрь – Абул Муин Насафий ойлиги” муносабати билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 1-3 курс талаба қизлар иштирокида 2017 йил 24 ноябрь куни “Абул Муин Насафий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаёти ва ижоди” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.

 Маънавият соати давомида Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова Абул Муин Насафий ҳаёти ва ижодига бағишланган маърузасини талаба қизлар эътиборига ҳавола қилди. 1 “З” курс талаба қизларидан З.Хабибова ва М.Парпиева томонидан “Калом илми дурдоналари” номли презентация тақдим қилинди.

Алломанинг ёзган асарлари қисақача тўхталиб,  бугунги кунга қадар етиб келган китоблари ва уларнинг ўзбек тилидаги таржималари ҳақида ҳам муҳим маълумотлар тақдим этилди. Абу Муъин Насафий калом илмида етук аллома сифатида каломнинг турли масалаларига оид 15 га яқин асарлар ёзган. Улардан аллома ижодининг гултожи ҳисобланган “Баҳрул-калом” асари ҳақида 1 В курс талабаси Ҳалимахон Илҳомова етарлича батафсил маълумот берди.

Алломанинг ёзган асарлари қисақача тўхталиб,  бугунги кунга қадар етиб келган китоблари ва уларнинг ўзбек тилидаги таржималари ҳақида ҳам муҳим маълумотлар тақдим этилди.